date

Ўзбекистонда Қутқарувчилар кунини расман белгилаш кўзда тутилмоқда

Ўзбекистонда Қутқарувчилар кунини расман белгилаш кўзда тутилмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Ўзбекистонда Қутқарувчилар кунини белгилашга доир қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа ўтган йиллар давомида соҳанинг ривожи ва тарихини таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва қарорлари қабул қилинган кунни эътиборга олиб, 20 октябрни «Ўзбекистон Қутқарувчилар куни» деб белгилашни мақсад қилган.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади қутқарувчи касбининг аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва ушбу соҳадаги малакали ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу қонун қабул қилинса, мамлакатимизда ҳар йил 20 октябрда «Қутқарувчилар куни» расман нишонланади. Мазкур байрам иқтисодиёт объектларидаги штатдаги ва штатдан ташқари тузилган қутқарув тузилмалари ходимлари, шунингдек, қутқарувчи — волонтёрлар томонидан ҳам байрам сифатида нишонланиши йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорус, Украина, Арманистон ва Корея Республикаларида ушбу касбга махсус эътибор қаратилиб, давлат миқиёсида «Қутқарувчилар куни»ни касб байрами сифатида нишонлаш жорий қилинган. Шунингдек, халқаро ҳамжамият томонидан 1989 йилда БМТ томонидан октябр ойининг иккинчи чоршанбаси, 2017 йилда эса 13 октябр «Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни» деб белгиланган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда ҳам ушбу қонун қабул қилинса, қутқарувчиларнинг касбига бўлган эътибор янада ошади ва уларнинг аҳамиятига катта ҳурмат кўрсатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Қутқарувчилар кунини расман белгилаш кўзда тутилмоқда