date

Uzbekistan Airways ички рейслар йўловчилари учун чипта қоидаларини янгилайди

Uzbekistan Airways ички рейслар йўловчилари учун чипта қоидаларини янгилайди

Uzbekistan Airways 2026 йил январидан ички рейсларда маршрутдан ўтиш тартибини бузган йўловчилар учун чипта ишлатиш қоидаларини янгилайди. Авиакомпания ўзгаришлар фақат мамлакат ичидаги парвозларга тааллуқли эканини билдирди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Янги тартибга кўра, йўловчи маршрутнинг биринчи ёки ундан олдинги исталган бўлагини ўтказиб юборса ҳам, кейинги сегментлар бўйича брон сақланиб қолади ва сафарни давом эттириш мумкин бўлади. Бироқ фойдаланилмаган участкалар қиймати қайтарилмайди — фақат аэропорт йиғимлари бўйича refund қилиш мумкин.

Шунингдек, сегменти ўтказиб юборилган бундай чипталарни бошқа сана ёки рейсга қайта расмийлаштиришга ҳам рухсат берилмайди.

Халқаро йўналишларда эса амалдаги қоидалар ўзгаришсиз қолади: агар йўловчи биринчи ёки олдинги сегментга келмаса, кейинги участкалар бўйича брон автоматик бекор қилинади. Бундай вазиятда йўловчи танланган тариф шартларига мувофиқ чиптани қайтариши ёки алмаштириши мумкин.

Авиакомпания ички рейслар бўйича янгиликлар йўловчилар учун шартларни соддалаштиришга қаратилганини, халқаро парвозларга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Airbus A320 самолётлари бўйича дастурий таъминотдаги хатолик сабаб дунё бўйлаб кенг кўламли қайтариб олиш ҳақида хабарлар чиққанидан сўнг, Uzbekistan Airways ўз паркидаги ушбу модел самолётлари янгиланганини ва чекловларсиз эксплуатацияда қолаётганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Uzbekistan Airways ички рейслар йўловчилари учун чипта қоидаларини янгилайди