date

Ўзбекистонда 2025 йилда электр ишлаб чиқариш ошди, қуёш ва шамол энергияси ҳажми икки баробар кўпайди

Ўзбекистонда 2025 йилда электр ишлаб чиқариш ошди, қуёш ва шамол энергияси ҳажми икки баробар кўпайди

2025 йилда Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 6% га ошди. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари ишлаб чиқарган энергия ҳажми икки баробар кўпайиб, илк бор 10,5 миллиард киловатт-соатдан ошди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Қайта тикланувчи манбалар ҳисобидан “яшил” генерация, гидроэнергетикани ҳам қўшганда, 16,8 миллиард киловатт-соатга етди. Бу кўрсаткич ўтган даврга нисбатан 29% га юқори. Натижада мамлакат 3,2 миллиард куб метр газни тежади, зарарли модда чиқиндилари эса 4,7 миллион тоннага камайди.

Йил давомида умумий қуввати 4 647 мегаватт бўлган 42 та янги лойиҳа ишга туширилди. Улар қаторида 5 та қуёш, 4 та шамол станцияси, 10 та аккумулятор тизими, 1 та иссиқлик электр станцияси ҳамда 2 та когенерация қурилмаси бор.

Шу билан бирга, жами 3 508 мегаватт қувватни қамраб олган 21 та лойиҳада қурилиш ишлари давом этмоқда. Режаларга электр станциялари ва энергия сақлаш тизимлари билан бирга подстанциялар, шунингдек 2 050 километр янги электр тармоқларини барпо этиш ҳам киритилган.

Магистрал ва тақсимловчи тармоқларнинг минглаб километри капитал таъмирдан чиқарилди, трансформаторлар ҳамда подстанциялар янгиланди. Бу 954 та маҳалладаги 800 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотини яхшилашга хизмат қилгани қайд этилди.

Энергия тежамкорлиги дастури доирасида 2,7 миллиард киловатт-соат электр ва 2 миллиард куб метр газ иқтисод қилингани билдирилди.

Аввалроқ Янги Тошкент ҳудудида Хитой ҳамкорлари билан Ўзбекистондаги илк ёпиқ турдаги подстанция қурилаётгани хабар қилинганди. У замонавий тригенерация технологияси асосида ишлаши ва шаҳарни бир вақтнинг ўзида иситиш, совитиш ҳамда энергия тежалишини таъминлаши айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 2025 йилда электр ишлаб чиқариш ошди, қуёш ва шамол энергияси ҳажми икки баробар кўпайди