date

6 январь куни Ўзбекистонда илиқроқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади

6 январь куни Ўзбекистонда илиқроқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 6 январь куни республика ҳудудларида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади ва ҳарорат кўрсаткичлари нисбатан кўтарилади. Сешанба куни қишга хос совуқлик сезиларли даражада юмшайди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шарқ томондан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи эса 7–9 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам об-ҳаво барқарор, ёғингарчиликсиз кечади. Баъзи жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим ҳудудларда туман пайдо бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам ҳаво очиқ ва қуруқ бўлади. Кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 5–10 даража илиқ ҳаво сақланади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда: ҳарорат 6–11 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз кечади. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлиши мумкин.

Мутахассислар маълум қилишича, январь ойининг биринчи ўн кунлигида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Иккинчи ўн кунликда ҳарорат пасайиши, учинчи ўн кунликда эса республика шимолида кечаси 15–20 даражагача совуқ кузатилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 6 январь куни Ўзбекистонда илиқроқ ва қуруқ об-ҳаво сақланади