date

Бойсундаги “М-25” кони ҳудудидан нефт сизиб чиқди

Бойсундаги “М-25” кони ҳудудидан нефт сизиб чиқди
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, Бойсундаги “М-25” нефт кони ҳудудида нефт суюқлиги тарқалиши қайд этилди. Ҳодисанинг олдини олиш ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилди.

Йиғиб олинган нефт суюқлиги махсус майдонга узлуксиз етказиб борилмоқда. Бу ерда ҳар бири 5 минг куб метр ҳажмдаги, изоляцияланган икки шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, у нефтни хавфсиз сақлаш ва кейинчалик самарали фойдаланиш имконини беради.

Вазирлик хабарига кўра, барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳозирда нефт намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда ва унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади. Шунингдек, геологик тадқиқотлар давом этмоқда.

Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторинг остида бўлиб, нефт суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда каналга оқиб кетган нефтни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бойсундаги “М-25” кони ҳудудидан нефт сизиб чиқди