Россиядан 14 нафар бола Ватанга қайтарилди

Россия Федерацияси ҳудудида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу операция Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилди.
Болалар Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали олиб келинган ва вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Зарур расмий тартиб-таомиллардан сўнг 13 нафар бола ота-оналарига топширилди. Яна 1 нафар бола марказ ходимлари кузатуви остида Андижон шаҳрига юборилиб, онасига топширилди.
Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари уларнинг яшаш жойидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давом эттирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!