Ўзбекистонда 13,7 миллион тонна сабзавот етиштирилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 13,7 миллион тонна сабзавот етиштирилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,2 фоизга ўсган. Қисқаси, далалар “ишлади”, натижа ҳам бор.
Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келди — 2 089 165 тонна. Ундан кейинги ўринларда:
Самарқанд — 1 686 136 тонна
Фарғона — 1 616 016 тонна
Сурхондарё — 1 451 656 тонна
Тошкент вилояти — 1 378 833 тонна
Қолган вилоятларда ҳам ҳосил салмоқли бўлган:
Бухоро — 1 190 463 тонна
Наманган — 1 163 885 тонна
Хоразм — 737 123 тонна
Қашқадарё — 663 909 тонна
Жиззах — 559 047 тонна
Қорақалпоғистон — 419 043 тонна
Навоий — 413 048 тонна
Сирдарё — 352 921 тонна
Тошкент шаҳри — 1 557 тонна
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг