11:31 / 09.03.2017
7 038

Тошкент шаҳридаги яна бир кафеда йирик ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳридаги яна бир кафеда йирик ёнғин содир бўлди

Бугун, 9 март куни Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида ёнғин чиқди. Кун.uz сайти ёзишича, Миробод тумани, Янги замон кўчаси 2-уйда жойлашган Enter Business МЖЧга қарашли "Бешчинор" кафесида ёнғин содир бўлган.

"2017 йилнинг 9 март куни соат 08:48да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказия диспетчерлик хизматига Миробод тумани, Янги Замон кўчаси 2-уйда жойлашган Enter Business МЖЧга қарашли "Бешчинор" кафесида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди", дейилади хабарда.

Кўрсатилган манзилга 4та жанговар ёнғин ўчириш автоэкипажлари йўлланган.

Жанговар экипаж шахсий таркиби амалга оширган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09:12да ёнғин бутунлай ўчирилган.

Ушбу ёнғин оқибатида кафенинг ошхонаси ва том қисми 80 кв.метр майдон зарарланган.

Айни вақтда ёнғин сабаби ва талофатлар аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳридаги яна бир кафеда йирик ёнғин содир бўлди