00:32 / 17.03.2017
5 117

Тошкент таймерли светофорлардан воз кечди

Тошкент таймерли светофорлардан воз кечди

Тошкент шаҳрида рақамли табло ўрнатилган таймерли светофорлар ўрнатиш тажрибасидан воз кечилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ'га таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилининг аниқлик киритишича, шаҳар чорраҳаларида шундай турдаги светофорлар ўрнатилиши йўл-транспорт ҳодисалари сони ошишига сабаб бўлган. Шу каби ҳолатлар республиканинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам кузатилган.

"Ҳайдовчи сониялар ортга қараб саналаётган электрон таблога қараб яшил чироқнинг охирги сониясида ҳам ҳаракатланишда давом этиши ва бунинг ортидан йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши мумкин. Дарвоқе, бугунги кунда хорижда ҳам бундай светорфорлардан кам фойдаланишмоқда. Масалан, Исроилда ундан буткул воз кечишган", деган мутахассис.

У Тошкентда видеокамералар ўрнатилиши туфайли бундай светрофорларнинг бўлиши ўринсиз эканини таъкидлаб ўтган. Бунда светофорлар чорраҳаларда тартибсизлик келтириб чиқариши қайд этилган.

Таймерли светофорлар ўрнатиш ҳайдовчилардан бири ўтган йили Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати ортидан тажриба сифатида амалга оширилганди.

Шу билан бирга Тошкент вилояти ва Андижонда рақамли светофорлар ишлаши давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент таймерли светофорлардан воз кечди