27 февраль куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

“Ўзгидромет” 27 февраль, жума куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–5°, кундузи 12–14° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушади. Кечаси 2–7° совуқ, кундузи 2° совуқдан 3° илиққача бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан, шамол айрим жойларда кучаяди. Кечаси 1–6° илиқ, кундузи 9–14° илиқ. Навоийнинг чўл ҳудудларида кечаси 2° совуқдан 3° илиққача, кундузи 3–8° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқандда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 1–6°, кундузи 10–15° илиқ бўлиши кузатилади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда кундузи 15–20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 2–7°, кундузи 10–15° илиқ.
Тоғли ҳудудларда ёмғир ёки қор бўлиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ва сел-сув тошқини хавфи бор. Кечаси 2–7° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!