12:11 / 22.03.2017
9 011

Олмаота—Тошкент халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди (Фото)

Олмаота-2 вокзалида Олмаота—Тошкент йўналишида қатновчи №1/2 халқаро йўловчи поездининг тантанали ишга туширилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Олмаота—Тошкент халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди (Фото)
Қозоғистоннинг «НК КTJ» АЖ темирйўл компанияси вице-президенти Эрик Имашевга кўра, янги йўналиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасидаги келишув доирасида йўлга қўйилди.

Олмаота ҳокими ўринбосари Румил Тауфиков янги йўналишнинг аҳамиятини таъкидлаш учун қуйидаги рақамларни келтириб ўтди: шаҳарда 129 та қўшма ва 236 та Ўзбекистон корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Товар айланмаси 2016 йилнинг ўзида 62 фоизга ошиб, 200 миллион доллардан ортди.

Таркиб Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 29 та «Тулпор-Talgo» вагонидан иборат. Вагонлар тўрт тоифага — икки кишилик люкс, икки кишилик бизнес-класс, тўрт кишилик купе ва ҳар бирида 36 ўриндиқ бўлган 2 та эконом-классга бўлинган. Шунингдек, таркибда алоҳида юк вагони, вагон-ресторан ва вагон-бар мавжуд.

Поезд ҳафтасига икки бор қатнайди: Олмаотадан душанба ва шанба, Тошкентдан сешанба ва якшанба кунлари жўнайди. Йўлга сарфланадиган вақт, тахминан, 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Қатнов йўлидаги тўхташ жойлари: Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғоч ва Тошкент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Олмаота—Тошкент халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди (Фото)