date

Қатар осмони ёпилди: 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолди

Қатар осмони ёпилди: 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолди

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси маълум қилишича, Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши сабабли Доҳа шаҳрида жойлашган Ҳамад халқаро аэропортида Тошкентга қайтиши керак бўлган 48 нафар фуқаро қолиб кетган.

Маълумотларга кўра, авиарейслар вақтинча тўхтатилгани боис йўловчиларни жойлаштириш масаласида муаммо юзага келган. Элчихона ходимлари зудлик билан вазиятга аралашиб, фуқароларни вақтинчалик меҳмонхоналарга жойлаштиришга эришган.

Таъкидланишича, Қатар ҳаво ҳудуди қайта очилиши билан ўзбекистонликларнинг ватанга хавфсиз қайтиши таъминланади. Вазият элчихона назоратида бўлиб, фуқаролардан ваҳимага берилмаслик ва фақат расмий манбаларга таяниш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қатар осмони ёпилди: 48 нафар ўзбекистонлик Доҳа аэропортида қолди