5 856
Тошкентдаги Инҳа университети ва SAP компанияси ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва дунёга машҳур SAP компанияси (Германия) ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Дарё нашри.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев ва МДҲ давлатлари бўйича SAP’нинг бош директори Илья Юрьев Тошкентда музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида томонлар корпоратив иловалар бўйича дунёда етакчи компаниялардан ҳисобланган SAP ҳамда IUT ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.
Сарвар Бобохўжаев ва Илья Юрьев SAP’нинг глобал академик дастури – SAP Альянс Университетида иштирок этиш масаласини кўриб чиқди.
Ўзбекистондаги компания ва ташкилотларда SAP иловаларини тадбиқ этиш кўпайганлиги сабабли, томонлар Германия компаниясининг дастурлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш борасида фикр алмашди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди