Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть импорти учун “Омск-Павлодар-Чимкент” нефть қувуридан фойдаланиш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Кун.уз нашри.
Унинг таъкидлашича, “Ўзбекнефтегаз” МХК “Казмунайгаз”, “Казтрансгаз” ва “Казтрансойл” компаниялари билан музокара олиб борган.
“Келишувда эришилган энг муҳим шартнома – бу “Омск-Павлодар-Чимкент” нефть қувуридан бизнинг нефтни қайта ишловчи заводларни хомашё билан таъминлашда ишлатилишига оид”, - дея таъкидлаб ўтган у.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть етказиб бериш бўйича келишувга эришган. “Биз бунинг учун қозоқ биродарларимиздан миннатдормиз”, - дея қўшимча қилиб ўтган у.
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Қозоғистон бир-бири билан рақобат қилмайди. Унинг қўшимча қилишича, икки давлат иқтисодиёти бир-бирини ўзаро тўлдириб туради.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи доирасида “Ўзбекнефтегаз” МХК ва Қозоғистон энергетика вазирлиги ўртасида нефть ва газ саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидагида англашув Меморандуми имзоланди.
Ҳужжат мамлакатлар ўртасида нефть ва газ саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди