Ўзбекистонда аёллар сони қанчага етди?

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аёллар сони 18 миллион 979,0 минг нафарни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, аёллар мамлакат доимий аҳолисининг 49,6 фоизини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида аёллар сони қуйидагича шаклланган:
- Самарқанд вилояти – 2 172,4 минг нафар;
- Фарғона вилояти – 2 091,2 минг нафар;
- Қашқадарё вилояти – 1 831,6 минг нафар;
- Андижон вилояти – 1 737,4 минг нафар;
- Тошкент шаҳри – 1 616,9 минг нафар;
- Тошкент вилояти – 1 574,3 минг нафар;
- Наманган вилояти – 1 568,5 минг нафар;
- Сурхондарё вилояти – 1 486,6 минг нафар;
- Бухоро вилояти – 1 050,4 минг нафар;
- Хоразм вилояти – 1 032,3 минг нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 1 021,7 минг нафар;
- Жиззах вилояти – 776,0 минг нафар;
- Навоий вилояти – 548,7 минг нафар;
- Сирдарё вилояти – 471,0 минг нафар.
Статистик рақамлардан кўриниб турибдики, аёллар сони энг кўп ҳудуд Самарқанд вилояти бўлса, ундан кейинги ўринларда Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари қайд этилган. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятига тўғри келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!