Келаси ҳафта бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ўзгидромет 15–22 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотга кўра, мамлакат ҳудудларида асосан ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим кунларда ёмғир ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 21–22 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол шарқий йўналишдан эсиб, кейин ғарбга ўзгариб 7–12 м/с тезликда бўлади, айрим кунлари 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси айрим кунлари 3 даража совуқдан 7 даража илиққача, кундузи эса 10–17 даража илиқ атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 ҳамда 21–22 март кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим кунларда ёмғир кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–10 даража илиқ, кундузи эса 14–22 даража илиқ атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–15 даража илиқ, кундузи 20–25 даража илиққа қадар кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ҳамда 21–22 март кунлари баъзи жойларда ёмғир бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 5–15 даража илиқ атрофида сақланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!