date

Ўзбекистонда автотранспорт гувоҳномаси энди 5 йиллик муддатга берилади

Ўзбекистонда автотранспорт гувоҳномаси энди 5 йиллик муддатга берилади

Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини расмий рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома эндиликда 5 йиллик амал қилиш муддати билан берилади. Бу ҳақда 30 март куни имзоланган ҳукумат қарорида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги “техпаспорт”ларда фақат берилиш санаси кўрсатилган, аммо амал қилиш муддати олдинги қоидаларда белгиланмаган эди. Яъни, янги қарор билан гувоҳномаларнинг эътибор муддати аниқ равишда 5 йилга белгиланмоқда.

Гувоҳнома муддати тугагандан кейин уни янгилаш учун тўлов миқдори ҳақида аниқ маълумот ҳозирча мавжуд эмас: янги тўлов белгиланадими ёки амалдаги тўлов қўлланиладими, бу масала ҳали очиқ.

Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб электромобиллар, мотоцикллар ва тиркамалардан ташқари барча автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўлови – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари этиб белгиланган эди. Бу кўрсаткич олдин 0,1 баравари даражасида бўлган.

Янги тартиблар автомобил эгалари учун янада аниқлик, қулайлик ва замонавий амал қилиш муддати кафолатини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда автотранспорт гувоҳномаси энди 5 йиллик муддатга берилади