date

Аграр таълим тизимида янги дуал ёндашув жорий этилди

Аграр таълим тизимида янги дуал ёндашув жорий этилди

Ўзбекистон Президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатда аграр соҳада таълим жараёнлари тубдан янгиланиш босқичига ўтмоқда.

Янги тизимга асосан, ўқув жараёнида назарий билимлар ва амалий машғулотлар ўртасидаги мутаносиблик босқичма-босқич қайта кўриб чиқилади. Дастлабки 1-курсда таълимнинг 60 фоизи назарий билимларга, 40 фоизи эса амалий кўникмаларга йўналтирилади. 2-курсда ушбу нисбат тенглашиб, 50/50 шаклда ташкил этилади.

3-курсга келиб эса устуворлик амалий тайёргарликка берилади — ўқув жараёнининг 70 фоизи амалиёт, 30 фоизи назарий машғулотлардан иборат бўлади. Бу эса талабаларнинг реал иш муҳитига тезроқ мослашишини таъминлашга хизмат қилади.

Шу билан бирга, юқори курс талабаларининг касбий малакасини янада ошириш мақсадида 4 ойлик узлуксиз дуал таълим тизими жорий этилади. Ушбу даврда талабалар назарий дарслардан вақтинча узилиб, тўлиқ равишда ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда соҳавий ташкилотларда амалиёт ўтайдилар.

Мазкур ислоҳотлар натижасида аграр соҳада замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош ва амалиётга тайёр мутахассислар тайёрлаш сифати сезиларли даражада оширилиши кутилмоқда.

Янги ёндашув қишлоқ хўжалиги таълимида сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Аграр таълим тизимида янги дуал ёндашув жорий этилди