22:12 / 03.04.2017
9 701

Ўзбекистонда «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири тайёрланди

Ўзбекистонда «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири тайёрланди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонуннинг лойиҳаси (янги таҳрири) тайёрланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига асосланиб Дарё.уз хабар бермоқда.

Ҳужжат 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ тайёрланган бўлиб, Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси тизимига жойлаштирилган.

Мазкур ҳужжат лойиҳасига янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича таққослаш жадвали илова қилинган.

Лойиҳа матни Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди. Лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни «Regulation.gov.uz» веб-саҳифасида қолдириш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири тайёрланди