08:17 / 04.04.2017
9 352

Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Дмитрий Медведев билан музокаралар олиб боради

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 5 апрель куни Москвада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана»га асосланиб Дарё.уз хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Дмитрий Медведев билан музокаралар олиб боради
«Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев энергетика, саноат, қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик, инвестициявий, инфратузилмавий ва бошқа қўшма лойиҳалар, шунингдек, ўзаро манфаатли бошқа қатор масалаларни муҳокама қилади», — дейилади Россия Вазирлар Маҳкамаси расмий сайтида эълон қилинган ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4—5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Дмитрий Медведев билан музокаралар олиб боради