Ўзбекистонда август ойида шиналар ишлаб чиқарувчи заводнинг биринчи навбатини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Ҳозир Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қурилаётган корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 2 млн тага яқин енгил автомобиллар шинасини ташкил қилади, деб ёзади Кун.уз нашри.
2018 йилда заводда конвейер тасмалари ва қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқариш бошланади, енгил автомобиллар шиналари ишлаб чиқариш ҳажми йилига 3 млн тагача, қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқариш эса 200 мингтача ошади.
Лойиҳада "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзавтосаноат" АЖ ҳамда Ўзбекистондаги иккита йирик тоғ- металлургия комбинатлари – Навоий ва Олмалиқ ТМК иштирок этмоқда.
"Ўзкимёсаноат"нинг лойиҳадаги улуши 50 фоизни, "Ўзавтосаноат"ники 30 фоизни, Навоий ва Олмалиқ ТМК’ларнинг ҳар бириники 10 фоизни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди