11 906
Шавкат Мирзиёев Имом Ал-Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди
8 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда қуриладиган Имом Ал-Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди. Ислом оламининг буюк олими, файласуфи Имом Ал-Бухорий жаҳон маданияти ва маънавиятига улкан ҳисса қўшган. Олим томонидан битилган ҳадислар энг ишончлилари ҳисобланади, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Шавкат Мирзиёев буюк олимнинг хотирасини абадийлаштириш ва у қолдирган меросни муносиб равишда ўрганиш учун шароитлар яратиш ташаббусини 2016 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида билдирганди. Март ойида бу таклиф ҳужжатлар билан мустаҳкамланди: Шавкат Мирзиёев олим номидаги халқаро тадқиқот марказини ташкиллаштириш ҳақидаги қарорни имзолади. Нисбатан кўп вақт ўтганига қарамасдан, музей, кутубхона, илмий мажмуани ўз ичига олувчи марказ лойиҳаси тайёр бўлди ва маъқулланди.
Маълум қилинишича, марказ 2 минг кв метр майдонда барпо этилади. Марказда 200 кишилик анжуманлар зали, маърузалар заллари, ноёб ва замонавий адабиётлар сақланадиган кутубхона, олимлар учун хоналар барпо этилади. Марказ ёнида шу марказда кўп йиллар давомида ишлайдиган олимлар учун 2 та турар жой биноси қурилади.
Марказнинг ўзи миллий услубда, фасадларни безашда оқ рангдаги тош, Самарқанд услубидаги керамик майоликалар қўлланган ҳолда бунёд этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди