Жорий йилнинг 5 апрелдан 17 апрель кунига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш мақсадида ҳудудларда янгича ёндашув тизими асосида махсус 3—4 кун давом этадиган ярмаркалар ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати «Дарё.уз»га маълум қилди.
Мазкур меҳнат ярмаркалари тартибига кўра, битирувчилар биринчи кун иш ўринлари, лойиҳаларнинг техник иқтисодий асослари ҳамда мини-технологиялар билан танишади ва эгаллаган касб-маҳоратини намойиш қилади. Иккинчи куни оилавий имкониятлари ва қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, маслаҳатлашиб ота-оналари билан иштирок этади. Кейинги куни эса ўзига маъқул келадиган иш жойини танлайди ёки бизнесни бошлаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради.
Янги тартибдаги меҳнат ярмаркалари давомида иштирокчилар:
– тадбиркорлик қилишлари учун жойлардаги бўш турган ер майдонларини ва фойдаланилмаётган бинолар бўйича маълумотлар билан танишишлари;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – чорва, парранда, курка, балиқ, асалари, қуёнчилик, боғдорчилик ишларини ташкил этиш, айниқса, томорқа хўжалигига оид барча турдаги хизматларни билан танишиш ва шартномалар тузиш;
– битирувчиларнинг бизнес-режаларини молиялаштириш бўйича кредитлар олиш;
– жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб (ИНПС) ва солиқ тўловчининг идентификацион (СТИР, ИНН) рақамларини олиш;
– ўз бизнесларини бошлаш истагида бўлганлар учун мини- технологиялар, жиҳозлар ва асбоб ускуналар билан танишиш ва шу жойнинг ўзида харид қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш;
– мавжуд бўш иш ўринлари, шунингдек саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига яратиладиган иш ўринлари тўғрисида маълумотлар бурчаги ташкил этилади, иштирокчилар ўзларига мақбул бўлган иш ўринларига йўлланмалар берилади;
– тўрт томонлама тузилган шартномалар ҳамда туман (шаҳар)даги йирик корхоналарга коллеж битирувчилари эгаллаган касб маҳорати ва қобилиятини намойиш этиш жойларини ташкил этилади;
– ярмарканинг ўзида «ягона дарча» хизматидан фойдаланиб ўз бизнесини давлат рўйхатидан ўтказади;
– ишга жойлашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича тегишли мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилади.
Натижада, меҳнат ярмаркаси иштирокчилари, айниқса касб-ҳунар коллежи битирувчилари ўзларига мақбул келган ишга жойлашиши, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиши ҳамда томорқа хўжалигини янада ривожлантириш орқали фуқароларнинг даромад манбаини ошириши учун кенг имкониятлар яратилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди