14 апрель куни Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги босқичдаги долзарб масалалари» мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда Абдулазиз Комилов ҳамда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Хусусан, Сафоев Ўзбекистондаги сармоявий муҳитни яхшилаш ҳақида фикр билдирар экан, жумладан шундай деди:
“Шуни яхши тушуниш лозимки, валюта бозорини эркинлаштириш, худди иқтисодиётни либераллаштириш каби ҳам доим ўз қийматига эга. Бироқ ислоҳотларни кечиктириш ёки уларнинг умуман бўлмаслиги янада кўпроқ зиён келтириши мумкин. Бу борада аниқ тушуниш бор. Иккинчиси, банк тизимини такомиллаштириш керак. Бугунги кунга келиб у инвестицияларни жалб қилувчи самарали институтга айлангани йўқ. Фонд бозори. Афсуски, у ички сармоялар омили сифатида деярли йўқ. Минтақавий сиёсат. Сармоявий оқимлар асосан тўрт вилоятга жамланган. Бу кўп нарса билан боғлиқ – кадрлар билан ҳам, маҳаллий ҳокимият органлари мақоми билан ҳам. Биз улардан сармоялар жалб этишни талаб қилаяпмиз. Аммо, савол туғилади – уларда бунинг учун қандай ваколатлар бор? Жойларда электр энергиясининг барқарор таъминотисиз, ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишсиз бугунги кунда сармоялар жалб этиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”, деди Сафоев.
Унинг сўзларига кўра, айни дамда Ўзбекистон Республикасида янги сармоявий муҳитни яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди