date
views 5 625

Чилонзор туманига ким ҳоким бўлди?

Чилонзор туманига ким ҳоким бўлди?
Яқинда президент томонидан Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлигидан бўшатилган Даврон Ҳидоятов пойтахтнинг Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Қизиғи, янги ҳоким ҳукумат йиғилишида хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва саноат объектларини хусусийлаштиришда натижа кўрсатмаганлиги, давлат маблағини бефойда командировкаларга сарфлаганлиги учун давлат раҳбари томонидан танқид қилинганди. Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. У узоқ вақт давомида Марказий банк тизимида ҳамда автосаноат компанияларида фаолият юритган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чилонзор туманига ким ҳоким бўлди?