Грузия Президенти Шавкат Мирзиёевни олий орден билан тақдирлади

Кеча, 2 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга амалга ошираётган давлат ташрифи доирасида Тбилисидаги Орбелиани саройида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика, туризм, маданият ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг юксак давлат мукофотларидан бири — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирлади.
Учрашув сўнгида Шавкат Мирзиёев Грузия Президентини расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва олий даражадаги мулоқотларни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.































Изоҳлар 0
…