Ўзбекистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатиши мумкин

Ўзбекистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча фаолиятини тўхтатиши мумкин

Ўзбекистонда 13–17 июль кунлари кучли иссиқ кузатилиши прогноз қилинмоқда. Айрим жойларда ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, шундай шароитда айрим ҳудудларда боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилиши эҳтимоли бор.

Қарор ҳар бир ҳудуддаги ҳолатдан келиб чиқиб қабул қилинади. Бунда ҳаво ҳарорати, болалар учун хавф даражаси ва санитария талаблари ҳисобга олинади.

Вазирлик бу чора, аввало, болалар соғлиғини асрашга қаратилганини билдирмоқда. Иссиқ кунларда кичик ёшдаги болаларда ҳолсизлик ва саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.

Шу сабаб ота-оналарга ўз ҳудудидаги боғча маъмурияти ва расмий идоралар хабарларига эътиборли бўлиш сўралмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар