Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи давомида ҳамкорлар билан муҳим бир битимга имзо чекилди. Бу ҳақида "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султонов маълум қилди.
"Ушбу битимни жуда ҳам ноёб десак бўлади, чунки биринчидан, "Ўзбекнефтгаз" ҳеч қачон геология-қидирув ишларини бошқа давлатлар ҳудудида ҳали олиб борганича йўқ.
Иккинчидани, биз Каспий денгизи шельфидамиз - денгизда ишлаш бўйича бизда тажриба йўқ, лекин қачондир бошлаш керак эди. Бу дегани - бизнинг ҳудудларда қазиш ишларини олиб борадиган корхоналаримиз ўзининг технологик қудрати ва кадрлар тайёрлашни юқори даражага кўтариши шарт бўлади.
Учинчидан, бу ерда қазиб олинган нефтнинг бир қисми Ўзбекистонга кетади.
"Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистондан ташқарига, денгизга чиқмоқда. Ҳозирга қадар бундай бўлмаган. Ўзимизнинг заводларни арзон хом-ашё билан таъминлаш ва имкон қадар нефть маҳсулотларининг таннархини ҳамёнбоп қилиш мақсад қилинмоқда. Имзо чекилган келишув айнан шу мақсадлар учун хизмат қилади", - деди А.Султонов.
[media=https://youtu.be/EgxZOGjLKtI] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди