Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканалида умуман қўшиқ қўйилмайди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, телерадиоканал орқали туну кун ахборот узатилади.
Телерадиоканал раҳбарлар таркиби ҳам тасдиқланган. Унга кўра, узоқ йиллардан буён “Таҳлилнома” кўрсатувида муҳаррир ва бошловчилик қилган Озод Ҳамидхўжаев 256 кишилик янги таркибга раҳбарлик қилади. Унга радиоканал тизимида ўринбосар сифатида “Шарқ” НМКда турли лавозимларда хизмат қилган Улуғбек Раҳимов фаолият олиб боради.
Телеканал кун бошланишида турли мавзуларда, кун бўйи мавзулар тематикаси бўйича ахборот беради. Тунда ҳам умумий маълумотлар узатилади.
Радиоканал телеканал дастурларига мувофиқ равишда ишлаши кўзда тутилган бўлиб, радиоканалда ҳам кўнгилочар дастурлар бўлмайди. Ҳар йигирма дақиқада ахборот ва орада ўн-ўн беш дақиқа қисқа, тематик эшиттиришлар радио тингловчиларга ҳавола этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?