18:28 / 07.06.2017
12 923

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти 6 июнь куни бу ҳақдаги фармонни имзолаган.

Ботир Қудратхўжаев 2016 йилнинг август ойида Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланганди, деб ёзади UZ24 сайти.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳукуматнинг 29 майдаги фармони асосида ташкил этилди. Бюро энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш сингари вазифаларни бажаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига директор тайинланди