17:46 / 13.06.2017
7 703

Сергелида ер усти метросининг қурилиши давом этмоқда (Фото)

Сергелида ер усти метросининг қурилиши давом этмоқда (Фото)
Тошкентнинг Сергели туманида метро қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мазкур метро ер остидан эмас, балки ернинг устидан эстакадалар (кўприклар) орқали ўтади, узунлиги 26 метрни ташкил этувчи кўплаб балкалар ўрнатилади.

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида қурилиш жараёнидан олинган суратлар чоп этилди. Суратларда метро кўпригининг устунлари ўрнатилаётганини кўриш мумкин.


Аввал хабар берилганидек, Сергелида жами узунлиги 8 километрдан зиёд бўлган 6 та метро бекати қурилади. Бекатлар Сергелининг Спутник даҳасидан «Олмазор» метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашади.

Метро бекатларини қуриш ишлари 2017-2020 йилларга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергелида ер усти метросининг қурилиши давом этмоқда (Фото)