Бозорда сотувчига қалбаки пуллар берилгани айтилмоқда (видео)

Бозорда сотувчига қалбаки пуллар берилгани айтилмоқда (видео)

Ўзбекистондаги бозорлардан бирида сотувчи қалбаки банкноталар билан алдангани ҳақида хабар тарқалди. Видеода харидор томонидан берилган пуллар орасида ҳақиқий банкноталар билан бирга сохта купюралар ҳам борлиги айтилади. Тасвирда сохта 200 минг сўмлик банкнота кўрсатилгани, сотувчи шеригидан бундай пуллардан нечта эканини сўраганида у эса тўртта деб жавоб бергани акс этган. Сохта купюраларнинг ташқи кўриниши асл пулларга ўхшашлиги сабабли уларни бир қарашда фарқлаш қийин бўлгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча воқеа содир бўлган бозор, етказилган зарар миқдори ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган чоралар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Мутахассислар аввалроқ қалбаки пулларни аниқлашда банкнотанинг ҳимоя ипи, серия рақамлари ва бўртма тасвирларига эътибор беришни тавсия қилган. Шунингдек, купюрани қўл билан ушлаб кўриш ва зарур ҳолларда махсус воситалар ёрдамида текшириш ҳам муҳим.

Фуқароларга нақд пул қабул қилишда эҳтиёткор бўлиш, банкноталарни бирма-бир текшириш ва ҳисоб-китоб вақтида пулларни харидорнинг кўз ўнгида санаб олиш тавсия этилади. Агар купюранинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилса, уни муомалага киритмасдан, текширув учун банкка топшириш мақсадга мувофиқ.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар