Японияда энг тез ухлаш бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиб миллионерга айланди

1 дақиқа ўқиш12
Японияда энг тез ухлаш бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиб миллионерга айланди

Япония пойтахти Токиода дунёда камдан-кам учрайдиган мусобақа — ким тезроқ ва сифатлироқ ухлаши бўйича беллашув ташкил этилди. Унда ғолиблик учун курашган иштирокчиларга шунчаки ухлаб олиш эмас, балки ҳақиқий маҳорат кўрсатишга тўғри келди.

2026 йил 5 октябрь куни бўлиб ўтган «Matt Race» деб номланган тадбирни Koala Sleep Japan матрас ишлаб чиқарувчи компанияси ташкил этди. Мусобақада ўнлаб иштирокчилар қатнашиб, уларга 90 дақиқагача ухлаш имконияти берилди.

Беллашувнинг ўзига хос жиҳати шундаки, иштирокчиларнинг бошига уйқу жараёнини кузатувчи махсус қурилмалар ўрнатилди. Улар орқали инсоннинг қанчалик тез ухлаб қолиши ва уйқусининг сифати баҳоланди. Айрим қатнашчилар эса дам олиш жараёнида юмшоқ ўйинчоқларни ҳам ёнида олиб ётди.

Мусобақанинг бош соврини 2,22 миллион иенадан ортиқни ташкил этди. Бу тахминан 14 минг АҚШ долларига тенг. Ғолиблик эса энг тез ухлаб қолиш ва энг сифатли дам олиш кўрсаткичларига эришган иштирокчига насиб қилди.

Suimii тахаллуси билан қатнашган аёл мусобақа ғолиби деб топилди. У мукофот пулини мустақил яшаш учун уй-жой харажатларига сарфлашини, қолган маблағга эса ўзи орзу қилган чиройли каравот сотиб олишни режалаштираётганини айтди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбирдан кўзланган асосий мақсад нафақат ғайриоддий мусобақа ўтказиш, балки жамият эътиборини соғлом уйқу ва етарлича дам олишнинг аҳамиятига қаратиш бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?