Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги кўргазмаси доирасида ўтказилган хайрия аукциони видеоси тарқалди. Унда бир дона олма кимошди савдосига қўйилиб, 11 миллион сўмга сотилгани акс этган.
Видеода савдо 1 миллион сўмдан бошлангани кўринади. Аукцион иштирокчилари таклиф қилган нархлар босқичма-босқич ошиб, 2, 3, 5 ва 10 миллион сўмга етган. Якунда олма 11 миллион сўмга сотилган.
Маълум қилинишича, савдодан тушган маблағ бемор болаларга ёрдам бериш учун йўналтирилади. Хайрия аукционининг асосий мақсади онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда хайрия ташаббусларини кенгайтиришдан иборат.
Шу тариқа, оддий бир дона олма хайрия савдосида 11 миллион сўмлик маблағ йиғишга хизмат қилди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…