АҚШда байрамона тушликдан сўнг 18 киши заҳарланди, 15 нафари шифохонага ётқизилди

Дунё1 дақиқа ўқиш7
АҚШда байрамона тушликдан сўнг 18 киши заҳарланди, 15 нафари шифохонага ётқизилди

АҚШнинг Флорида штатида Шукроналик куни муносабати билан ташкил этилган байрамона тушликдан кейин 18 киши ўзини ёмон ҳис қилган. Улардан 15 нафари шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса сабабли фавқулодда хизматлар оммавий жабрланиш билан боғлиқ вазият эълон қилган. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 25 ноябрь куни Майами-Дейд округининг Дорал шаҳрида юз берган. Leon Medical Centres тиббиёт марказлари тармоғи ўз ходимлари учун йиллик байрамона тушлик ташкил этган. Дастурхон компаниянинг бош офисида ёзилган бўлиб, таомлар ташқи кейтеринг хизмати томонидан етказиб берилган.

Тушликдан кўп ўтмай айрим ходимларда ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Шундан сўнг воқеа жойига Майами-Дейд округи фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари чақирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 18 киши ўзини ёмон ҳис қилган, уларнинг 15 нафари маҳаллий шифохоналарга олиб борилган.

Жабрланганлар сони кўплиги сабабли ҳодисага учинчи даражали оммавий талофатлар билан боғлиқ фавқулодда вазият мақоми берилган. Бу бир нечта тиббий муассаса ва қўшимча тез ёрдам кучларини жалб этиш заруратини англатади.

Leon Medical Centres компанияси воқеа юзасидан баёнот бериб, айрим ходимларда тушликдан кейин ошқозон-ичак тизимига оид аломатлар кузатилганини ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилган. Компания заҳарланиш сабабини аниқлаш учун таом етказиб берган ташкилот билан ҳамкорлик қилаётганини билдирган.

Шунингдек, компания ҳодиса фақат бош офисида содир бўлганини, унинг тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларидаги беморларга таъсир қилмаганини таъкидлаган.

Ҳозирча жабрланганларнинг саломатлиги ва заҳарланишга айнан нима сабаб бўлгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. Текширув давом этмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Энди Крус Артур Субханқуловни мағлуб этиб, енгил вазнда IBF жаҳон чемпионига айланди
  2. Дунё
    Ҳиндистонлик депутат қизининг тўйига 400 минг меҳмон чақириб, катта шов-шув кўрсатди
  3. Техно
    iPhone 17 Pro ва Pro Max моделларининг янги нархлари
  4. Спорт
    «Нефтчи» бугун Ўзбекистон чемпионига айланиши мумкин
  5. Дунё
    Илон Маскнинг соф бойлиги бир суткада 39 млрд долларга ошиб, 863 млрд долларга етди
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги. Феруза Казакова япониялик рақибасини нокдаунга тушириб, ғалаба қозонди
  7. Дунё
    Telegram iPhone эгаларини жиддий хакерлик ҳужуми хавфидан огоҳлантирди
  8. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида пешқадамлар сафида бормоқда
  9. Спорт
    «АҚШга фақат жанг қилиш учун бораман»: Ислам Махачев АҚШда яшаш нияти йўқлигини айтди
  10. Спорт
    «Иккимиз ҳам кучли рақиблармиз»: Гукеш Синдаровга қарши баҳсдаги босим ҳақида гапирди