Юнусобод ҳокимлиги 17-мавзедаги мурожаатларга муносабат билдирди

Юнусобод туманидаги 17-мавзе, «Қадрдон» маҳалласида кўп қаватли уйларга туташ қурилмалар бузилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Шундан сўнг туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганди. Мурожаат йўллаган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда жамоат ҳудудларини шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлаштириш ва ободонлаштириш ишларининг мақсади ҳамда аҳамияти тушунтирилди. Бу ишлар тасдиқланган режа-жадвал асосида амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Мулоқот давомида қонуний ҳужжатларга эга бўлган қурилмалар дахлсиз экани алоҳида қайд этилди. Демонтаж ишлари фақат ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга нисбатан, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилиши айтилди.
Учрашув якунида ҳар бир фуқаронинг мурожаати ва таклифи алоҳида тартибда кўриб чиқилиши белгиланди. Масъулларга аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…