
2017 йил 1 июлда Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиев Тошкентда Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкий бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ва Россия делегациялари Марказий Осиёдаги жорий вазият ва хавфсизликдаги муаммолар бўйича фикрлар алмашишди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги.
Томонлар, шунингдек, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Россия вакиллари ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашган.
Икки томон 2017 йил охиригача минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича штаб музокаралари ва Фориш полигонида қўшма тактик машғулотларни ўтказишга келишиб олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар