23:15 / 07.07.2017
6 278

Марказий банк валютани тартибга солиш борасида расмий баёнот берди

Марказий банк валютани тартибга солиш борасида расмий баёнот берди
7 июль куни Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган "Сенат олти ойда: сарҳисоб ва таҳлил" мавзуидаги очиқ мулоқотда сенаторлар, кўплаб соҳа матахассислари, экспертлар биринчи ярим йиллик бўйича ҳисобот беришди ва журналистлар ҳамда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Тадбирда қатнашган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди.

Марказий банк департамент директор ўринбосари Бобур Абубакиров валютани тартибга солиш, унинг эркин курси ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

"Валютани тартибга солиш, валютанинг эркин курси ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳаммангизга маълум, жорий йилнинг 7 февралида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармон билан тасдиқланган давлат дастурининг 119-бандига асосан, валютани тартибга солиш, валюта курси илғор бозор механизмларини жорий қилиш топшириғи берилган.

Ҳозирги кунда бу масала бўйича Марказий банк, ҳукумат ва давлатнинг иқтисодий блокидаги вазирлик ва идоралар билан тегишли тартибда ишлар амалга оширилмоқда, таҳлил қилинмоқда. Ўйлайманки, тез кунларда бу йўналишда яхши енгилликлар сезилади".

Модератор Шерзод Қудратхўжаев бунга қўшимча равишда кўп мамлакатлар бундай даврни бошдан кечирганини таъкидлаган ҳолатда, Ўзбекистоннинг ушбу синовлардан муносиб ўтишига умид билдирди. "Бунинг учун иқтисодиётимиз салоҳияти, тадбиркорларимиз кучи ва аҳолимизнинг тушунчаси ҳам етарли", - деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Марказий банк валютани тартибга солиш борасида расмий баёнот берди