11:02 / 12.07.2017
6 808

Тошкент ёшлар иттифоқига раҳбар тайинланди

Тошкент ёшлар иттифоқига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент кенгашига янги раҳбар тайинланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Ўзбекистон либерал-демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ушбу лавозимга муносиб кўрилган. Бу ҳақда Элбек Шукуров матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 5 июлдаги фармони билан Ёшлар иттифоқининг Тошкент кенгаши раҳбари пойтахт ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми жиҳатидан ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкентда туғилган. 2009 йили Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатида бошлаган. Унда бир неча йил турли лавозимларда ишлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ёшлар иттифоқига раҳбар тайинланди