
Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси барпо этилади. Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи чоғида мазкур лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Uz24 сайти.
Шунингдек, ушбу ҳудудда замонавий осма йўл қуриш режалаштирилган. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда.
Президентга ҳудудларнинг сайёҳлик имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича режалар, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди.
Маълумот учун, вилоятда Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Жами 45 та меҳмонхона бўлиб, ўтган йили 100 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. 4 туроператор, 4 табиий кўл, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар