7 656
Марказий банк: Банкоматлар ишлайди, одамларга бозор курсида валюта харид қилиш имкони берилади
Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида Кун.уз мухбири Толибжон Раҳматов Бозор нархларида банклардан валюта харид қилиши қачон жисмоний шахсларга ҳам тақдим этилиши ва пластик карточкалар орқали банкоматлардан нақд пул ечиб олиш хизмати қачон барча жойда бирдек йўлга қўйилиши ҳақидаги саволлар берди. Саволларга Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев жавоб берди.
— Баъзи банкларга юридик шахслар билан валютани бозор нархларида олди-сотди қилиниши рухсат берилиши валюта бозорини либераллаштириш томон ташланган илк қадамлардан бири. Албатта, яқин келажакда жисмоний шахсларга ҳам бу ҳуқуқ тақдим этилади. Бунинг устида мутахассис ва экспертлар иш олиб бормоқда.
Бу борада янгилик бўлади. Жисмоний шахсларга бозордаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб белгиланган курсларда валюта харид қилиш ёки сотиш имконияти тақдим этилади. Ҳозирча жисмоний шахслар пластик карточка орқали давлат курсида конверсион картада валюта харид қилишлари мумкин. Ягона шарти бу пуллардан фақат чет элларда фойдаланиши лозим бўлади.
Иккинчи савол — банкоматлар мавзусига тўхталсам. Бу ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Аввало бунинг техник имкониятлари эътиборга олиниши керак. Албатта, иқтисодий жиҳатдан ҳам бундай режаларимиз бор. Ҳозир муомалада бўлган экан йирик купюра 10 минг сўмлик бўлиб турибди. 10 минг сўмликнинг муомалага киритилиши бу йўлдаги биринчи қадам ва бу йўналишда ишлашни яна давом эттирамиз. Яқин орада фуқароларимизга сўмни исталган банкоматдан хоҳлаган вақтда, исталган суммада олиш имконияти тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”