Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясида Ўзбекистон ва Туркия авиация маъмуриятлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Учрашувда авиаташувлар соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг янги жиҳатлари муҳокама қилинди. Туркия Республикаси Транспорт, денгиз ишлари ва коммуникациялар вазирлиги фуқаролик авиацияси бош бошқармаси бош директори Бахри Кесичининг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш Туркия ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Учрашувда янги йўналишларни очиш ва ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама Келишувга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш масалалари муҳокама этилди. Томонлар икки давлатнинг тайинланган авиаташувчилари ўртасида тижорат ҳамкорлиги бўйича масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Маслаҳатлашувлар якуни бўйича мажлис Баённомаси имзоланди, унга мувофиқ икки давлатнинг тайинланган авиакомпанияларига Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари ўртасида 2017-2018 йилги қишки навигация даврида ҳафтасига бир маротаба мунтазам рейсни, ёзги жадвалдан бошлаб эса – ҳар бир авиаташувчи томонидан ҳафтасига икки парвозни амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Шу билан бирга, Тошкент ҳамда Истанбул ўртасида амалга оширилувчи рейслар сони ўзгаришсиз қолади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди