15:15 / 23.08.2017
8 807

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди, деб хабар беради "Газета.uz".

Янги ташкил этиладиган вазирлик Мактабгача таълим вазирлиги бўлади. Ўзбекистондаги боғчаларга болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади.

"Президентимиз бизнинг олдимизга болалар мактабга илм олишга тайёр бўлиб келишлари учун шароит яратиш масаласини қўйдилар. Шу муносабат билан келажакда мактабгача таълим муассасалари тармоғи ривожланади. Улар бир неча турда(давлат, нодавлат, болалар қисқа муддатда таълим оладиган) бўлади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш талаб қилинади",—деди Халқ таълими вазири. .

Унинг сўзларига кўра, мактабгача таълим вазирлиги болаларни мактабга тайёрлаш, уларни тарбиялаш, таълим бериш услублари масалалари билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади