14:02 / 26.08.2017
6 374

Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнат бўйича баёнот билан чиқди

Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнат бўйича баёнот билан чиқди
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг KUN.UZ сайти мухбири билан суҳбати эълон қилинганидан сўнг баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ушбу масалага нохолис ёндашиш, интервьюнинг айрим қисмларини контексдан ажратиб нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди. Соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиради.

Таъкидланишича, вазирлик қонунчиликда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ KUN.UZ таҳририяти Ўзбекистон Халқ таълим вазири Улуғбек Иноятов билан очиқ мулоқот ўтказганди. Суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола бўйича томоша қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнат бўйича баёнот билан чиқди