Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 697-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди, деб ёзмоқда “Норма” сайти.
Ҳужжатда Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилди. Хусусан, Марказ ёшларнинг илмий-тадқиқот фаолият олиб бориши учун илмий мунозара-клублар шакллантириш, ёшлар томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларга муаллифлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, оммалаштириш ва тижоратлаштириш жараёнларида кўмаклашиш, маҳаллий ва хорижий етук мутахассислар иштирокида масофавий онлайн маҳорат дарслари ўтказиш билан шуғулланади.
Белгиланишича, Марказ ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
Марказ қурилиши учун Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги Университет кўчаси бўйидан 3 гектар ер майдони ажратилади. Қурилиш ва жиҳозлаш ишлари 2018 йил 1 сентябргача тугалланиши лозим.
Марказ фаолиятини илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқаро алоқаларни ривожлантириш, ёшларнинг илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича барча олий таълим муассасалари илмий ишлар бўйича проректорлари Кенгаши ташкил этилади.
Ҳужжат 2017 йил 11 сентябрда кучга кирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда