date

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пан Ги Мун билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пан Ги Мун билан учрашди

2015-йилнинг 25 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қарорҳогида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, Бош Ассамблеянинг юбилей 70-сессияси кун тартибидаги масалалар ҳамда 2016-2030-йиллар учун Барқарор ривожланиш мақсадлари тўғрисидаги умумлаштирилган маърузасининг тақдим этилган лойиҳасига Ўзбекистон томонининг билдирган таклифлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистонга, жумладан Оролбўйига бир неча бор ташриф буюрган Пан Ги Мун Орол денгизи экологик фалокатининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича мамлакатимизнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пан Ги Мун билан учрашди