12:41 / 30.09.2017
6 591

Мирзо Улуғбек боғи реконструкция қилинади

Мирзо Улуғбек боғи реконструкция қилинади
2 октябрдан эътиборан Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ Тельман боғи) реконструкция учун ёпилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Лойиҳа уй-жой ва бошқа иншоотлар қурилиши билан шуғулланадиган Jet Invest МЧЖ ҚК компаниясига топширилди. Компания вакили Зафар Раҳимов лойиҳа бўйича режалар билан ўртоқлашди:

— Асосий вазифамиз — боғнинг қиёфасини янгилаш, уни замонавий мафтункор қилиш. Мирзо Улуғбек номидаги боғ Тошкентнинг энг эски боғи бўлиб, 1934 йили очилган. Боғнинг кўп коммуникациялари ва ташқи қиёфаси тушкун аҳволга келмоқда, айрим бинолар ва аттракционлар талабга жавоб бермайди. Шу боис биз боғ инфраструктураси ва муҳандислик тармоқларини бутунлай модернизация қиламиз.

Шу билан бирга, биз боғнинг асосий бойлигини унутмаймиз — барча дарахтлар, айримларининг ёши эса 100 дан ошган, сақлаб қолинади. Боғда янги дарахтлар ҳам пайдо бўлади: ишга Ўзбекистоннинг энг яхши дендрологлари жалб этилган. Жараённи шаҳар маданият бошқармаси ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан назорат қилинади.

Биз компаниямизга давлат томонидан кўрсатилган ишончдан миннатдормиз ва давлатнинг бизнес билан шериклиги самара беради, жамият ва аҳоли учун фойдали бўлади деб ўйлаймиз.

Лойиҳа ҳақида гапирсак, биринчи галда бутун боғ бўйлаб пиёдалар йўлкаларини янгилаймиз, трасса томондан қўшимча йўл очамиз, қўшимча автотураргоҳ қурамиз, аттракционларни янгилаймиз, коммуникациялар ва эски биноларни реконструкция қиламиз.

Кекса инсонлар учун махсус зоналар очишни режалаштирмоқдамиз. Шунингдек, спорт билан шуғулланувчи одамлар ва ёшлар учун зоналарга эътибор қаратилади. Боғ ҳудудида доимий асосда турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади. Шу билан бирга, сайр ва ҳордиқ учун тинч зоналар сақлаб қолинади.

Биз учун боғ аҳолининг барча қатламларини ўзига тортиши муҳим. Шу боис боққа кириш бепул бўлиб қолади. Боғнинг очилиши кейинги йилга мўлжалланмоқда.

Биз боғни шаҳар аҳолиси вақтини яхши ўтказиши учун янада қулайроқ жойга айлантирмоқчимиз. Шаҳар аҳолиси ўз хоҳиш-истаклари ва таклифларини билдирса хурсанд бўламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзо Улуғбек боғи реконструкция қилинади