date

Ислом Каримов: Фақат дон ва пахта етиштириш билангина юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди

Ислом Каримов: Фақат дон ва пахта етиштириш билангина юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди

Фақатгина дон ва пахта етиштириш билан юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида жойлашган “Барака” фермер хўжалигида ўтган суҳбатда айтиб ўтди.

“Илгари деҳқон фақат пахта етиштириб, уни заводга топширишни, режани бажаришни ўйлар эди. Пахтанинг нави, сифати, келтирадиган даромади ҳеч кимни қизиқтирмас эди, - деди у. – Бугун сифатли пахта етиштиришдан биринчи навбатда фермерларнинг ўзлари манфаатдор. Пахта хом ашёси қанчалик сифатли бўлса, даромади ҳам шунчалик баланд бўлади”.

“Доимий қидирувда бўлиш, янги мақсадларга интилиш зарур, - сўзида давом этди Ўзбекистон етакчиси. – Қишлоқларда замонавий саноати корхоналари сонини кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг структур янгиланиши давом эттириш даркор. Биз кеча орзу қилган мақсадларимизга бугун эришмоқдамиз.

“Ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун” олийжаноб принципининг реализациясини бизнинг ватандошларимиз ҳаётида кўриш мумкин”.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ислом Каримов: Фақат дон ва пахта етиштириш билангина юқори даражадаги ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди
-->