7 286
Президент ер усти ҳалқа метросини 2020 йилгача фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатма берди
Давлат раҳбари 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линиясини қурилиш жараёнини кўздан кечирди, деб хабар қилади ЎзА. Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳани режадан бир йил олдин — 2020 йилгача тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди, деб ёзади Uz24.uz сайти.
"Ҳар томонлама қулай, арзон ва хавфсиз бўлган мазкур транспорт тармоғи барпо этилиши пойтахтимиз учун улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга", деди Шавкат Мирзиёев. Мазкур лойиҳани амалга оширишда аҳоли учун қулай бўладиган ечимларга таянилди. Натижада метронинг бошқа йўналишлари билан оқилона боғлаш орқали шаҳар транспорти юкламасини енгиллаштиришга олиб келадиган ушбу лойиҳа танланди.
Лойиҳа 2017-2021 йиллар давомида беш босқичда амалга оширилиши мўлжалланган эди. Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро йўналишининг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри ер устида қурилади.
Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг "Дўстлик" бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. Узунлиги 11 километр бўлган ушбу қисмда саккизта бекат бунёд этилиши мўлжалланмоқда.
Иккинчи босқич Қўйлиқ бозори билан "Олмазор" бекатини боғлайди. Учинчи босқичда "Олмазор"дан "Беруний" бекатигача бўлган қисм барпо этилади. Кейинги босқичда иншоот "Беруний"дан "Бодомзор" бекатигача қурилади, сўнгги босқичда "Дўстлик" бекатига уланади.
Айни пайтда эстакадалар учун монолит усулда бетон устунлар қуйиш ишлари бошланди. Қурилиш “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин