
7—10 ноябрь кунлари Санкт-Петербургнинг маданий-ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «UzDaily»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Делегация таркибидан Санкт-Петербург ҳукумати вакиллари, ижро этувчи органлари, шунингдек, ўрта ва олий таълим, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлик доираси вакиллари ўрин олган.
Россия делегацияси ташриф доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлади.
Делегация Самарқанд вилояти ҳокими билан учрашув ўтказади.
Тошкентда «Санкт-Петербург ва Ўзбекистон — ҳамкорликнинг янги уфқлари» бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бизнес-форум иштирокчилари ўзаро ҳамкорликнинг манфаатли йўналишларини муҳокама қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар